Бола пулини банкдан олиш

Ассалому алайкум! Давлат томонидан бола пули берилса тўлиқ боланики - отанинг хам онанинг хам бунда хаққи йўқ. 2. Отанинг иш хонасидан бола пули берилса отаники. Яъни ота хохласа ўзига хохласа боласига ишлатади. 3. Онанинг иш хонасидан берилса онаники. Яъни она хохласа узига хохласа боласига ишлатади. Бу хулосаларим тўғрими? Мен хам ўзим ишлаган ишхонамдан бола пули оламан, лекин мен ишлаган жой банк (исломий эмас ананавий) эди, хозирда декретдаман. Олаётганим бу бола пули бўлам учун халолми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бола пулини ким ва қаердан оилишининг аҳамияти йўқ. Ҳукумат уни бола учун берган бўлса, фақат болага ишлатиш шарт бўлади. Банкда бевосита рибо ишларига аралашмасангиз, маош ва бола пулини олсангиз бўлади. Чунки банкнинг рибодан бошқа фаолиятлари ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 10:02 | Савол-жавоблар | 178 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar