Оёқ кийимдаги нажосат

Ассалому алайкум! Мисол учун эркак киши хизмат сафари ёки бошка сабаб билан уйидан анча узоқ вақт узоқда бўлади шу пайтда умумий хожатхоналарга киришга мажбур бўламиз ва (аввало узр) баъзан дилни хира қилувчи холатга дуч келамиз. Оёқ остида сийдик нажосатни босмасдан иложиси бўлмайди, табийки туфли таги ифлосланади ва тахорат олиб таъзияга бориб стулда ташқарида Қуръон тиловат қилишга ёки қўл очиб дуо қилишга тўғри келади.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Оёқ кийим таги билан нажосат босилганда бошқа тупроқ жойларга ишқаланса оёқ кийим таги покланади. Яққол кўриниб турган бўлса, унда жоиз бўлмайди. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 10:56 | Савол-жавоблар | 169 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar