Савдодаги ёлғоннинг таъсири
Ассалому алайкум! Савдо-сотиқ масаласи хусусида бир нарсага ойдинлик киритмоқчи эдим. Саволим шуки, олиб келган ёки ишлаб чиқараётган маҳсулотларингизни қўл остингиздаги савдо нуқталаридаги савдо қилувчи кишилар ўзи билмаган маълумотларни қўшиб, (фалон жойники, фалон технология асосида чиқади кабилар билан) ўша маҳсулотларни харидорга мақтаб сотса-ю, улардан келган даромад тушум шу бизнес эгасига ва шу корхонада фаолият юритаётган бошқа ходимларга ҳалол бўладими? Ёки бошқа иш қидириш керакми? Жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат. Аллоҳ манфаатли илм ва илмингизга барокатлар берсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бошқа иш қидирмай, уларни ёлғон гапирмасликка мажбур қилиш керак. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 06:08 | Савол-жавоблар | 137 | Молия ва тижорат
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бошқа иш қидирмай, уларни ёлғон гапирмасликка мажбур қилиш керак. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 06:08 | Савол-жавоблар | 137 | Молия ва тижорат