Пора бериш
Ассалому алайкум! Техника хавсизлигига жавобгар ходим ҳар ой техник хавфсизлик дафтарига барча ходимлардан имзо олиши шарт. Лекин, ойнинг ярми келса ҳам, ҳаммадам имзо олмаган. Корхонада норасмий таржимон бўлгани боис, бошлиқлар уни бироз қадрлашади ва хатосга кўз юмишади. Яъни, яқинда бир йигит қўлини қисиб олди. Ўртача оғир жароҳат. Бармоқ терилари йиртилган. Ишга милитсия ва меҳнат бошқармаси ходимлари аралашган. Бошлиқлар техника хавфсизлиги ходимини ҳимоя қилиш ва ишни тўхтатиш учун меҳнат бошқармаси ходимига пора беришди. Энди таржимон ва техника хавсизлиги ходими ўз хатоимга жавоб бераман, иш судгача борса ҳам деяпти. Бир тарафдан қўлини қисиб олган йигит ва уларнинг оиласи ҳеч қандай давоимиз йўқ дейишяпти. Бу ерда қонун - қоидага амал қилинмаган. Энди техник хавсизлик ходими нима қилишни билмай қолди. Ишдан бўшамоқчи, лекин қиёматда пора берилишига сабабчи бўлиб қолгани учун азобга учрашдан қаттиқ қўрқмоқда. Сизлардан илтимос, тўғри йўлни кўрсатинг.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Пора берган гуноҳкор бўлади. Хавфсизлик ходими икки ишни қилолмаса, биттсини топширсин. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 11:51 | Савол-жавоблар | 133 | Ҳалол ва ҳаром
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Пора берган гуноҳкор бўлади. Хавфсизлик ходими икки ишни қилолмаса, биттсини топширсин. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 11:51 | Савол-жавоблар | 133 | Ҳалол ва ҳаром