Йигит ва қиз ўзаро турмуш қуришга аҳд қилишса

Ассалому алайкум! Ёшим 19да. Бир йигит билан танишиб кўнгил қўйгандик. У билан гаплашардик. Телеграм орқали ёзишганимизда у "менга турмушга чиқасанми?" деб ёзди ва мен рози бўлдим. Буни мен ният тариқасида айтгандим. Бироқ телеграмдаги бир домлани маърузасини эшитиб қолдим. Унда мана шундай ҳолатда ўртада никоҳ боғланиб қолади деб айтилган эди. У йигитни уйидагилар бизникига келишганди. Ота онам рози бўлмади. Ўша йигит билан никоҳланмаганмизми? Яъни никоҳ ўқилмасдан, оғизда сўралган гап ва унга жавоб билан никоҳ боғланмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу билан никоҳ боғланмайди. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 12:02 | Савол-жавоблар | 164 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar