СМСда талоқсан деган
Ассалому алайкум! 29 ёшдаман. Аёл кишиман, 2 нафар фарзандим бор. Мана бугун турмуш қурганимизга росса 8йил бўлибди. Турмуш қурганимиздан буён хўжайиним доим сафардалар. 2 қизалоғим бўйнимда бўлиб қолгач хомилам хали 2-3 ойлик бўладими йўқми сафарга отланадилар. Келганларида иккаласи хам 4-5ойлик бўлгач сафардан қайтиб келадилар. Шунинг учун биз хафтада жанжаллашамиз, охирги йиллар айтганларини умуман қилмай қолгим келди. Шуни устида қаттиқ жанжаллашганимизда менга телеграмда смс орқали талоқсан деб ёздилар. Бу холат 3марта такрорланди. Масалан бир мартада 10 мартадан хар ойда 3 марта такрорладилар ва охирида “мана бу 3-бор такрорлаябман, энди сен менга умуман бегонасан” деб айтдилар. Айтинг ўртамизда 3 талоқ тушганми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Агар ёзганларингиз тўғри бўлса, орага уч талоқ тушиб бўлган. Бирга яшашга йўл йўқ. Ҳолат ёзганингиздан бошқача бўлса, жавоб ҳам бошқа бўлади. Бу каби масалаларни жонли мажлисда, икки томон ҳузурида кўриш керак. Сизлар ўзингизга яқин жойдаги бирор аҳли илмга учраб маслаҳат қилинглар. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 12:02 | Савол-жавоблар | 183 | Оила ва турмуш