Дунёвий илм жаннатга олиб бора оладими?
Ассалому алайкум! Доктор Роғиб Саржонийнинг «Ислом ва олам» (китоб таржимони: Бекмуҳаммад Алибоев) китобини ўқиб қолиб, менда савол пайдо бўлди. Китобдаги мана шу жойига эътибор беринг: « "Дунёвий илмлар" деган термин кўпчилик диндорларда Исломдан узоқлаштирувчи илм деган тасаввур уйғотади. Физика, кимё, биология каби фанларга гўёки диндан чалғитиш учун ўқитиладигандек муносабатда бўлишади. Бу ваҳималар асоссиз, ботил хаёллардир. Агар мўмин ниятни тўғри қилса, физика, кимё, биология каби илмлар орқали ҳам жаннатга кириши мумкин» (28-бет). Демак, банда диний билимни билмаса-да, дунёвий билимлардан бирини маҳкам ушлаб, олим бўлиб ўтса, жаннатга кирар экан-да. Бу хулоса қайси ҳадис ёки оятга асосланган? Диний билим бўлмасдан дунёвий билимни мукаммал ўрганган инсон мана шу дунёвий билимлари билан кўпчиликка ёрдам берса, кўп савоб олиб жаннатга кирадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Илмнинг икки даражаси бор. Бири фарзи айн, бошқаси фарзи кифоя. Бажарилиши фарз бўлган ибодатларнинг илмини ўрганиш фарзи айндир. Бу илмни ота-она боласи 10 ёшга киргунича таълим бериб қўйса ҳам бўлади. Масалан: намоз, рўза кабилар. Ундан ортгани фарзи кифоя илмлар. Бу илм борасида дунёвий илмлар ҳам, диний илмлар билан тенг даражага эга. Аллоҳнинг розилиги ва жаннатдаги улуғ мақомга эришиш учун албатта фарзи айн даражасидаги илмни билиш шарт. Ундан ортгани шарт эмас. Ким қайси касбни эгалласа ва унда шариатга амал қилиб фаолият юргазса, албатта охиратда улуғ даражаларга эришаверади. Савдогар ҳақида айтилган ҳадисни қаранг, бу фақат савдогарга тегишли эмас. Ким қайси касбни қилсаю шу сифатларга эга бўлса, албатта ўша мақомларга эришаверади. عَنْ رِفَاعَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّهُ خَرَجَ مَعَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِلَى الْمُصَلَّى، فَرَأَى النَّاسَ يَتَبَايَعُونَ، فَقَالَ: يَا مَعْشَرَ التُّجَّارِ، فَرَفَعُوا أَعْنَاقَهُمْ وَأَبْصَارَهُمْ إِلَيْهِ إِجَابَةً لَهُ، فَقَالَ: إِنَّ التُّجَّارَ يُبْعَثُونَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ فُجَّارًا إِلَّا مَنِ اتَّقَى اللهَ وَبَرَّ وَصَدَقَ. وَفِي رِوَايَةٍ: التَّاجِرُ الصَّدُوقُ الْأَمِينُ مَعَ النَّبِيِّينَ وَالصِّدِّيقِينَ وَالشُّهَدَاءِ. رَوَاهُمَا التِّرْمِذِيُّ Рифоъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У киши Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан намозгоҳга чиққан эканлар. Бас, у зот савдо қилаётган одамларни кўриб:
«Эй тожирлар жамоаси!» дедилар. Улар бошларини кўтариб, чақириққа жавобан, у зотга қарадилар. Шунда у зот:
«Албатта, тожирлар қиёмат куни фожирлар ҳолида тирилтирилурлар.
Аллоҳга тақво қилган, яхшилик ва ростгўйлик қилган бундан мустасно», дедилар».
Бошқа бир ривоятда:
«Ростгўй, омонатли тожир набийлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан биргадир», дейилган.
Икковини Термизий ривоят қилган. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 22:23 | Савол-жавоблар | 141 | Турли саволлар