Талабаликда қолиб кетган қарз
Ассалому алайкум! Биз талаба эдик. Овқатланиш учун кафега кирдик. Ҳисобчи биздан адашиб таом нархидан кам нарх олиб қолибди. Буни кейин билдим. Биз ундан қарз бўлиб қолган бўламизми агар шундай бўлса олиб бориб таом нархини тўғрилаб берамиз . Шундай вазиятлар кўп учраб қолади. Ёки унинг ўрнига ўша пулни бошқа бир инсонга эҳсон қилсак ҳам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бунақа ҳолатда адашганини айтиб пулни тўлиқ тўлаш керак бўлади. Сиз ҳам бориб қарзингизни тўлаб қўйинг. Эгаси бўлиб қайтариб олиб бориб беришга имкон бўлса, бошқа инсонга эҳсон қилиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 12:35 | Савол-жавоблар | 149 | Турли саволлар