Ногирон туғилган шафоат қиладими

Ассалому алайкум! Нуқсон билан туғилган(кўр, соқов, кар ва ҳоказо...) сингиллар ,укалар, ака, опалар отасини ёки озидан кичик ва катталарни (албатта ота-онаси ва ака-ука, опа-сингиллари)ни шафоат қила оладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Нуқсонли укишиларнинг шафоат қилад деган гап йўқ. Лекин ундай кишилар савоб умидида сабр қилишса, охиратда катта ажрлар берилади. عَنْ عَائِشَةَ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَا مِنْ مُصِيبَةٍ يُصَابُ بِهَا الْمُسْلِمُ، إِلَّا كُفِّرَ بِهَا عَنْهُ حَتَّى الشَّوْكَةِ يُشَاكُهَا Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмонга ҳар қандай мусибат етса, ҳатто унга кирган тикан ҳам унинг учун каффорат бўлади», дедилар». ("Саҳиҳи Муслим" китобидан). Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 12:35 | Савол-жавоблар | 159 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar