Гаров шартини бажаролмаса гаров пулини олиш халолми?
Ассалому алайкум! Бир ўйимизни сотгўнча бир аёл харидор бўлиб келдилар. Ўлар ўз ўйларини сотиб кейин бу ўйни олишларини айтиб мухлат сўрадилар. Келишувга кўра умумий пулнинг 1,5%и гаров қилиб бердилар 1 ой мухлат олдилар ва мухлат тугагач келишув бажарилмаса гаров суммаси куйишига келишилди ва барчаси хат қоғозда келтирилди. Аммо 1 ой ўтгач турли хил сабабларни айтиб яна мухлат сўрадилар. Зеро ўзим хам бў уйни иморат қуриш учун сотаётгандим ва иссик кунлар ўтиб борар эди. Лекин ахволларини тушунган холда яна 1 ой кутишга рози бўлдим. Аммо 1 ой ўтгач хам сотилмади деб яна 2 хафта сўрадилар. Мен бошқа кутолмаслигими ва охирги марта мухлат бераетганими айтиб рози бўлдим. Бу орада уларнинг элонларини кўриб қолдим ва улар ўз уйлари учун анча қиммат нарх сўраётганларини гувохи бўлдим. 2 хафта тугагач мен бошқа кутмаслигимни айтдим. Лекин улар жўда илтимос қилиб охирги марта яна 2 хафта мухлат сўрадилар ва агар шунда хам пулни бермасалар уйни сотувга қўяверасиз дедилар. Мен охирги марта рози бўлдим ва охиргиси эканлигини айтиб огохлантирдим. Шу тарика бу мухлат хам ўтиб жами 3 ой кутганлигими ва бошқа кутмаслигими, чунки қурилиш мавсуми якинда тугашини, мендан хам уйда катталар томонидан қаттиқ сўров бўлаётганини айтиб, мен уйни яна сотувга қўйганлигими айтдим. Шўнда у аёл томонидан хар хил гаплар бўлиб кўнглими оғритди. Мен уларни хакқорат қилиб, ёмон гап гапирмаган ва иложи борича тушуниб ахволларини мухлатлар берган эдим. Лекин ўлар шундай жавоб қилишгани учун телефонларига жавоб бермай қўйдим ва бошқа гаплашмадим. Уй бошқа бировга сотилди. Саволим шундан иборатки, менда кқолиб кетган гаров пули мен учун халол бўладими? Ёки бировнинг хаққи хисобланадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Олган пулингизни қайтариб беринг. Ҳанафий мазҳабида савдо бўлмаса байбоши (залог) қайтариб берилиши керак. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 12:46 | Савол-жавоблар | 171 | Молия ва тижорат
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Олган пулингизни қайтариб беринг. Ҳанафий мазҳабида савдо бўлмаса байбоши (залог) қайтариб берилиши керак. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 12:46 | Савол-жавоблар | 171 | Молия ва тижорат