Фузайл ибн Иёз га ўхшаш инсон

Ассалому алайкум! Телеграм каналиларда 7678-саволни ўқидим Фузайл ибн Иёз хақларидеги, шу инсондек гуёки қароқчидек аёлни биламан, хозирда тавба қилган, 3 нафар фарзандлари тарбияси билан банд. У аёл ўзи танимаган билмаган йўлидан учраган 1000лаб одамларни ўтмишда хақларини уларга билдирибам билдирмастанам еган. Энди бугун у 1000лаб (хақдор)ларни хақларини қандей ўташи мумкун? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ тавбасини муборак қилсин. Улуғ оналаримиз даражасига етишни насиб қилсин. Аллоҳ тавбасини қабул қилса Ўзининг ҳаққларини кечади, оят ва ҳадисларда бунга жуда кўп далиллар бор. Аммо банда билан банданинг ўртасидага ҳаққларни Аллоҳ кечмайди. Ҳақларини билганлариникини қайтариб бериб розилигини олсин. Билмаганлариникини таҳминий ҳисоблаб, кўнгли таскин топадиган даражадаги миқдорни савоб умид қилмасдан фақир-мискинларга садақа қилиб юборсин. Эгалари топилганида эгаларига қайтадан беради. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 12:46 | Савол-жавоблар | 152 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar