Мехмонхона бизнеси

Ассалому алайкум! Биз бир мехмонхонани ижарага олиб ишлатмоқчи эдик, лекин хозирги давлатимиз қонунига кўра мехмонхоналар никох шартномасисиз қўйиши мумкун. Агарда қўймаса жаримага тортилиши мумкун экан. Шунда биз ўша никох шартномаси йўқ бўлганлар гунохига шерик бўлиб қолмаймизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Очиқ-ойдин зино бўладиган ҳолат бўлса қўймасликларингиз керак. Ундайларни тажрибадан келиб чиқиб ажратиб олиш қийин эмас. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 13:29 | Савол-жавоблар | 167 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar