Келиннинг хизмати
Ассалому алайкум! Холам 5 вақт намоз ўқийдилар ва коллежда ишлайдилар. Турмуш ўртоқлари 5-6 йил аввал вафот этган. Кенжа келин бўлганлари боис катта ҳовлида қайноналарига қараб қолганлар. 8 та қайнсингиллари ва 2 та қайноғалари бор. Холамнинг айтишларича улар онасига қарашмайди, аксинча ҳар пенсияси чиққанда келиб, холам билан жанжаллашиб, “қайнонангни қараш сени вазифанг, коллежда ишламай уйда қайнонанга қарашинг керак” деб ақл ўргатиб кетишади. Энди холам мен орқали сизлардан сўраябди. Исломда қайнонамга қараш бўйнимдаги фарзим бўлса, майли қарайман, лекин мени ҳам тирикчилигим бор, ҳеч бўлмаса пенсиясини беришмайдими? Илтимос устозлар, жавоб берсангизлар. Ўша 10 та фарзандга ҳам ўқиб эшиттирамиз. Иложи бўлса телеграммга ҳам чиқаринглар. Аллоҳ рози бўлсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Қайнонасининг хизмати келиннинг зиммасига ҳеч қанақасига вожиб эмас. Диёнатан хизматини қилса савобини олади, лекин хизматини қилиш ҳеч қанақасига лозим ёки мажбурий эмас. Ота-онанинг хизмати фарзандларнинг зиммаларига вожиб. Хоҳ ўзлари қилсин, ёки хизмат қилувчисига ҳаққини берсин. Валлоҳу аълам!
1 Май 2022, 13:46 | Савол-жавоблар | 150 | Оила ва турмуш