Мусибатдан кейинги махзунлик
Ассалому алайкум! Албатта бу Аллоҳнинг қадари, бошимизга мусибат келди, Онам бедаво дардга чалиндилар. Лекин мени махзунлик хеч хам тарк қилмаяпти. Ишда хам уйда хам, кўчада хам онамни дардлари билан яшаяпман. Номозларда хам хушу йўқоляпти деб қўрқаяпман. Аллоҳ офият бер деб дуо қиламан. Лекин қалбим оғрияпти, тушкунликда яшаяпман. Бу Аллоҳнинг қадарига норозиликми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз ҳамма нарсани Аллоҳдан деб иймон келтирганингиздан кейин Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятларига ҳам иймон келтирингда. Аллоҳ таоло "Анбиё" сурасида марҳамат қилади: كُلُّ نَفْسٍ ذَائِقَةُ الْمَوْتِ وَنَبْلُوكُم بِالشَّرِّ وَالْخَيْرِ فِتْنَةً وَإِلَيْنَا تُرْجَعُونَ35. Ҳар бир жон ўлимни татувчидир. Сизларни ёмонлик ва яхшилик ила имтиҳон учун синаймиз ҳамда Бизгагина қайтарилурсиз.
Бу дунёда ўлмайдиган жон йўқ. Шоҳ ҳам, гадо ҳам, пайғамбар ҳам, уммат ҳам ўлади. Шунинг учун ҳар бир банда дунёда абадий яшайдигандек бўлиб эмас, балки бошига бир куни ўлим келишини эслаб юрсин. Ўлим шаробини албатта татиш борлигини ҳисобга олиб юрсин. Ўша муқаррар ўлим келгунча эса:
«Сизларни ёмонлик ва яхшилик ила имтиҳон учун синаймиз...»
Аллоҳ таоло бандаларини гоҳида ёмонлик, гоҳида яхшилик билан синайди. Ёмонлик етганда, банданинг қийинчиликка чидаши, ўша оғирликка сабр этиши, Аллоҳга бўлган ишончи ва Унинг раҳматидан умидворлиги қандай экани маълум бўлади. Бу синовларга кўпчилик чидайди, ундан муваффақиятли ўтиш ҳам мумкин.
Аммо яхшилик билан синаш жуда қийин синовдир. Бу синовдан ўтиш душвордир. Кўплар камбағаллик ва йўқчиликка чидайди. Аммо бойлик ва сероблик келса, ўзидан кетади. Қўлига бойлик тушса, ҳовлиқиб, ҳаром-хариш ишлар қилишга ўтади. Шунингдек, заифлик ва жабр-зулмларга чидайдиганлар кўп. Аммо куч-қувват ва соғломлик синовидан ўта олмайдиган, ўша неъматларни нотўғри йўлда сарфлайдиган одамлар ундан ҳам кўп. Бошқа нарсаларни ҳам шунга қиёс қилаверишимиз мумкин. Ҳаёт тажрибаси шуни кўрсатади. Исломий таълимотлар эса ёмонлик ва яхшилик синовидан саломат ўтишга тарғиб қилади. Ёмонлик етганда, сабр қилишга, яхшилик етганда, шукр этишга чақиради.
Имом Муслим раҳматуллоҳи алайҳи «Саҳиҳ» китобларида ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўми иши ажибдир. Унинг ҳамма ишида яхшилик бор. Бу нарса мўминдан бошқа ҳеч кимда йўқдир. Агар унга яхшилик етса, шукр қилади. Бу унинг учун яхшилик бўлади. Агар унга ёмонлик етса, сабр қилади. Бу ҳам унга яхшилик бўлади», – деганлар.
«...ҳамда Бизгагина қайтарилурсиз».
«Ҳеч ким Биздан ўзгага қайтарилмайди. Ўшанда Биз сизларга синов-имтиҳон натижасининг хабарини берамиз». ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 13:51 | Савол-жавоблар | 208 | Руҳий тарбия