Дадам ароқ ичиб, сура эшитадилар

Ассалому алайкум! Оилада 3 киши яшаймиз. Дадам, ойим ва мен. Бизни боқувчи Дадам. Дадамни болаликларида оёқлари синган то хозиргача оёқлари азоб беради. Шу сабабли хар куни оз оздан ичиб келадилар. Онам ва мен доимо бу қилган ишлари ёмон эканлигини ва у дунёда азоб чекишларини айтамиз. Дадам: хаммасини биламан дейдилар ва суралар эшитиб йиғлайдилар. Дадам қилаётган ишлари хатоми, хато бўлса бу йўлдан дадамни қандай қайтарсак бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қилаётган ишларини хатолигини ўзингиз ҳам билиб турибсиз. Даволатишга ҳаракат қилинглар. Отангизнинг ҳаққига дуо қилинглар. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 14:02 | Савол-жавоблар | 156 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar