Хозирги кундаги акция

Ассалому алайкум! Бир компания савдосини ошириш мақсадида ўзининг махсулотини ичига совғанинг номини (телефон, дазмол) ёзиб акция қилса ва ўша совға кимгадур чиқса, қимор бўлиб қолмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Акция қўйилган маҳсулотнинг нархига совғанинг ҳам пули тикилган бўлса қимор ҳисобланади. Совға маҳсулот нархидан эмас балки маҳсулот эгасининг мулкидан холис ҳадя бўлса жоиз. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 14:13 | Савол-жавоблар | 155 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar