Намозда нафасим қийналади

Ассалому алайкум! Менинг нафас олиш тизимим шикастланган, намоз ўқиётган вақтимда миямга ҳаво яҳши бормаслиги сабаб баъзида кулиб юбораман ёки уф тортиб ҳўрсинаман ва шундан сўнг намозни қайтадан бошлайман. Бу ҳолат баъзан бир намоз вақтидаги намозимни 7-8 марта қайта ўқишлигимга ҳам сабаб бўлди масалан аср намозига 7мартагача қулоқ қоққан вақтим бўлган бошқаларида ҳам шундай. Бунга қарамасдан ўқишда давом этаверсам бўладими? Баъзида бу ҳолатдан чарчаганимдан фақатгина фарзнинг ўзи билан яъни 3оят ўқиб руку қилган вақтларим ҳам бўлди, бунда ҳам ўша ҳолат такрорланди. Нима қилай нима бўлсаҳам намозни бузмай давом эттираверсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сизнинг ҳолатингиз ихтиёрингиздан ташқари бўлганлиги учун намозингизга зарар етказмайди, ин ша Аллоҳ. Ҳолат ва тоқатингиздан келиб чиқиб намозларингизни адо қилаверинг. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 14:13 | Савол-жавоблар | 192 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar