Нуқсонли молни сотиш
Ассалому алайкум! Бир масала қийнавотти. Биз шерикларимиз билан 4 йилдан бери Хитойдан мол олиб келиб тижорат қиламиз. 6 метрлик карнизлар. Хитойдан хар гал олганимизда 6 метрли деб заказ бериб 6 метрлига пул тўлаганмиз. Бошида 6 метр чиқарди. Шундан бери ўлчамасдан сотавердик. Клиентлар хам биронтаси нолимади. Яқинда бир сабаб бўлиб ўлчаб кўрсак 1-2 см кам экан. Энди биз қандай йўл тутайлик? Эндиги клиентлара кам деб сотвомиз. Лекин 4 йил ичида 1000 дан ортиқ инсонларга сотганмиз, уларни қандай излаб топамиз билмайман. Топганимизча розилик олсак топаолмаганимизни нима қилайлик? Ва энг ёмони қайси партия тўғри келган қайсиниси кам келган билолмаймиз? Йўл кўрсатинглар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шикоят қилиб келса, тўлаб берасизлар. Унгача кам чиққанини аниқланга партияларни олганларни рози қилинглар. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 17:07 | Савол-жавоблар | 159 | Молия ва тижорат