Молни чўчқани гени билан чатиштириш

Ассалому алайкум! Биз қариндошлар билан чойхонамиз бор. Шунда бир савол ўртага ташланди. 1992-йилда молни янги навни яратиш мақсадида чўчқанинг генини молга жўнатиб янги навга эришишган. Бундай навларни кўпайтирилгандан сўнг чатиштиришлар тўхтаган. Аммо шу кунгача ўша навдаги молларни одатий холатда моллар билан чатиштириб келишяпти ва хозирда Қозоғистондан хам шундай навдаги молларни кириб келаётганлигини айтишяпти. Бизнинг йиғиндаги қариндошимизга хам шундай моллар келиб тушди. Энди шу холатта бу молни истеъмол қилиш ёки тижорат мақсадида фойдаланилса бўладими? Ёки шу кунгача бошқа моллар билан чатишган молни гени тозаланадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Чўчқага она тарафдан қўшиладими ёки ота? Бунга бир мисол агар ҳаром бўлган эркак ҳайвонни ҳалол бўлган урғочи ҳайвонга қўйилса, ундан туғилган бола ҳалол бўлади дейилган. Акси бўлса яъни ҳайвоннинг онаси ҳаром отаси ҳалол бўлса боласи онасига тобеъ бўлиб ҳаром бўлади. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 19:57 | Савол-жавоблар | 167 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar