Ҳовли закоти
Ассалому алайкум! Биз уй қуриб кўчиб чиқиш учун ҳовли олганмиз. Ўша ҳовлига менинг декрет пулим ҳам қўшилган. Кейинги йил уй қурадиган бўлганмиз. Лекин бошқа ҳовли сотиб олиб уй қурганмиз. Ҳовлини сотиб пулига уй қурайлик десам турмуш ўртоғим бу ҳовлининг нархи ошиб 3 та машинага етадиган бўлганда сотиб 3 ака-ука машина оламиз деб кўнмаганлар. Ҳовли турмуш ўртоғимнинг номида лекин қайнотам тасарруф қиладилар. Бу ҳовли учун закот бериш керакми? Берса ким беради? 2). Ўша вақтда менинг пулим ҳовли нархининг учдан бирини ташкил қиларди. Мен ҳовлини сотиб шу улушимни талаб қилсам бўладими? Хусусий иш бошламоқчан. Чунки ҳовли хўжайинимнинг номида бўлгани билан қайнатам уни бизга бермайдилар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Закот берилмайди. 2). Ҳақиқатда сизнинг пулингиз қўшилган бўлса, талаб қилишга ҳаққингиз бор. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 18:34 | Савол-жавоблар | 125 | Ибодатлар