Милкдаги қонни ютиб юборса

Ассалому алайкум! Қон харом дейишган. Агар одам харом еса 40 кун ибодати ўтмайди. Милкдаги қонни ҳам ютиб юборса ибодатлари ўтмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Милкнинг қонини ўзи билмай ютиб юборса зарари йўқ. Лекин билиб туриб ютиш мумкин эмас. Бундан эҳтиёт бўлиш керак. Мабодо ютган бўлсангиз, тавба қилинг, шунда ибодатингизга зарар етмайди, ин шаа Аллоҳ. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 19:39 | Савол-жавоблар | 154 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar