Валютадага фарқ

Ассалому алайкум! Бир укамиз билан озиқ-овқат дўкони очмоқчи эдик. Пулни укамиз тикади тижоратга. Саволим укам тижоратга пулни АҚШ долларида тикмоқчи. Ушбу холатда ўз-ўзидан савол пайдо бўлади. Мисол учун, Пулни тижоратга тиккан вақтида 1 АҚШ долларининг сўмга нисбатан курси 10.600 сум бўлса 10.000 АҚШ доллари пулни тиккан кунида 106.000.000 сўм бўлади, шу куни ушбу сўмдаги суммага товар олинса. Ушбу товарнинг кирими сўмда бўлади валюта курсидаги фарқ аксарият товарларга таъсир этмайди (Фақат четдан импорт бўладиган товарлар бундан мустасно уларнинг хисоби хар кунги валюта курсида юритилади). Валюта курси кўтарилиши билан укамнинг тижоратга тиккан суммаси хам ошиб боради. Товарларни валюта қайта бахолаб бўлмайди. Савол: 1) Ушбу холатда тижоратга тикиладиган сумма ўзаро келишилган холда банкдан айирбошланса бўладими? Илтимос икки томон хам зарар кўрмаслиги учун маслахат берсангиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тижорат моли сўмда олиб сўмда савдо қилинса, келишувни ва ҳисоб китобни шу пул бирлигида қилингани маъқул. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 20:44 | Савол-жавоблар | 137 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar