География фани илмлари
Ассалому алайкум ҳурматли устозлар мен низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети. География ва иқтисодий билим асослари йўналиши талабасиман. Географияга жуда қизиқаман. Кўп йиллик билимларим натижасида шуни билдимки географияда малумотлар жуда кўп ва уларнинг кўпчилиги " ер қандай яралган" "ер усти релефи ва постни нималардан ташкил топгани" "ядро ва мантияда қандай моддалар ташкил топган" "биосфера" "Атмасфера" "гидросфера" "литосфера" ва шу каби жуда кўплаб мавзуларни саволларига илмий жавоб бериладиган малумотлар жуда кўп. Лекин кўпчилиги таҳминларга асосланган. Мисол: мантияга ҳечким тушмаган. Мантиядаги моддаларни вулқон отилиши натижасида ер постига чиқиб қолган совиган лава қолдиқларидан билиб таҳмин қилишади. Дунёнинг энг чуқур жойиҳам мантиягача бормайди барибир орасида 1000+ километр қолади. Ва яна шуни билдимки динимиз исломий билимлар билан географик билимлар бир бирига унча ўҳшамайди. Мисол: ислом ер қимирлаши аллоҳдан деса, география ер қимирлаши ер ости плиталарининг ўзаро бир бирига ишқаланиши ва пастки плитанинг қавариқ жойи тўғри келганда устки плитанинг босим билан юқорига интилиши натижасида соддир бўлади дейди. Ислом ёмғир ёғиши аллоҳнинг рахмати деса, география ёмғир сувнинг айланма ҳаракати натижасида пайдо бўладиган табий жараён деб тарифлайди. Умуман олганда географик малумотлар исломий малумотларга умуман мос келмайди. Динимиздан малумки кимки аллоҳни ва уни расулини ёлғончига чиқарса ёки сўзларини инкор этса муртад бўлади. Саволим шундан иборат. Агар биз географ талабалар бирор призинтатсияда ёки бирор марузада чиқиб шу ва шу каби исломий малумотларга зид келадиган малумотларни гапириб берсак ёки канспект ва диплом иши каби ёзма ишларда шу малумотлардан фойдалансак диндан чиқиб қолмаймизми ? Географияда малумотлар жуда кўп қайси бири ҳақиқат. қайси бири ёлғон биз билмаймиз
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ сизга манфаатли илм берсин. Оддий нарсани тушиниб олинг: Аллоҳ ҳамма махлуқотларни яратиб улар орасига сабабият конунини жорий қилиб қўйган, сиз айтган “илмий” истилоҳлар шу сабабият қонунлари биз айтадиган Аллоҳнинг амри деганимиз ўша сабабларни бор қилиб қўйган асосий кучни эътироф қилиш яъни иймон, бу икки нарса орасида зиддият йўқ, келажакда ақийда илмини ўргансангиз буни тушиниб оласиз деган умиддамиз. Агар ақийда илмини яхши англаб етсангиз сиз айтган маълумотлар эътиқодда муаммога эмас балки Аллоҳнинг қудрати ва ҳикматига бўлган ишончингиз тасанно қолишингиз янада ошишига сабаб бўлади. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 21:05 | Савол-жавоблар | 156 | Таълим ва мутаъаллим