Тариф ҳақида
Ассалому алайкум! Узмобиле кампаниясида бир тариф бор экан Унитс деган шу тарифда масалан 4000 унитс олсам олган унитсим 1 унист мбга 1унитс минутча 1унитс смсга кетаркан ҳуллас 4000 унитс нимага ишлатсез шунга кетаркан. Шу тарифни ишлатиш жоизми. Шундай ҳадис бор экан. 1671. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир савдода икки савдони қилса, унга иккисидан камроғи ёки (акс ҳолда) рибо», дедилар». Абу Довуд Термизий ривоят қилганлар. Термизий саҳиҳ деган. Шарҳ: Бир савдода икки савдо қилиш икки хил бўлади: 1. Бир молни икки хил нарх билан сотиш. Мисол учун, «Ушбу кийимни нақдга олсанг, ўн сўмга, насияга олсанг, ўн беш сўмга сотаман», дейилади. 2. Икки хил молни бир хил нарх билан сотиш. Мисол учун, «Ушбу икки кийимдан бирини сенга бунчага сотдим», дейилади. Бу ҳолатларда икки нарсадан бири тайин бўлмаганлиги учун савдо нотўғри бўлади. Агар сотувчининг чақириғидан кейин харидор бирини танласа, савдо юради. Шу ҳадисга тўғри келмайдими мен берган саволим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ишлатиш жоиз. Сиз айтган ҳолат бу ҳадисга алоқадор эмас. Чунки сиз бу ерда таъриф режасини яъни, юнитс – бирликларни сотиб оляпсиз. Уларн қандай ишлатиш ўзингизнинг ихтиёрингиз. Дақиқа, мегабайт ва смсларни эмас. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 21:16 | Савол-жавоблар | 215 | Молия ва тижорат