Намоз бузилиши ҳақида

Ассалому алайкум! Агар имомга эргашиб намоз ўқилаётган пайтда маьлум сабабларга кўра имомнинг намози бузилса, имомга эргашиб намоз ўқиётганларнинг ҳам намози бузиладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳа, бузилади. Жамоат намозларида имомнинг намози нима бўлса жамоатники ҳам ўша бўлади. Илло таҳорати кетиб қолса, орқадаги одамни тортиб имомга ўтказиб ўзи чиқиб кетиши мумкин. Шунда жамоатники бузилмайди. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 21:49 | Савол-жавоблар | 171 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar