Ривер Соинс ўйини
Ассалому алайкум! Қидирув тизимидан бундай мазмундаги савол топдим лекин мени саволим сал бошқачароқ. Мен бир фарғоналик ташкилотчилар томонидан ташкил этилган бир тижоратга укам орқали аралашиб қолдим. Ўйиннинг қисқача мазмуни шуки, ўзингиз пул тикасиз ва у пул ойлар мобайнида кўпайиб сизга ғойибдан келишидадир (ўзбеклар орасида чёрный кассага ўхшаган ўйин) . Ушбу лойиҳанинг юридик манзили Гонгконг давлатида экан, сайти ҳттпс://ривер-соинс.сом/, давлатимиздаги ташкилотчилар эса бу ўйинга ўртакашлик қилиб, хаммани пулини олиб ваъдалар бериб, ўйинда иштирок этишган, кимдир айтилган миқдордаги пулни олган кимлардир ололмаган. Ўйин ҳақида админстраторлардан биридан сўраганимда, молиявий пирамида эмаслигини ва ҳалол сертификати Россия Татарстон давлати диний уламолари томонидан фатво қилинини, бизда бунга бирон диний уламо фатво бермаганлигини, шундан келиб чиқиб ўйинни ҳалол ёки харом дея олмайман деб ишонтирди. Шунга кўра, ўйинга маълум бир миқдорда пул тикдим лекин ҳозир ўша пулим ҳам йўқ, ўйин ҳам тугатилибди, сабаби эса ўйин асосчиси ҳисобланган компаниядан пул чиқариб бўлмаётганини ва мен тиккан пулга компаниядан жой сотиб олинган яъни сарфланган деб айтишмоқда. Савол: мен ва бошқа одамларнинг бу ўйинга тиккан пулларига ким жавобгар ҳисобланади? ташкилотчилар тикилган ва кўрайиб қайтмаган пулларни эгаларига қайтармасликка ҳақлари борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз айтаётган ташкилот ҳақида маълумотга эга эмасмиз. Саҳифасига кириб кўрганимизда, тармоқ маркетинги бўлгани аниқ кўриниб турибди. Яқинда шу каби бир ширкатга Татаристондаги бир диний муассаса сертификат бергани ва унинг ҳалол бўлгани ҳақида сўраб қолишганида, берган томон билан боғлансак, бошқа масала чиқиб қолди. Шунинг учун бу каби тармоқ маркетингида иштирок этишдан қаттиқ сақланиш керак. Агар рибога деб пул берган бўлсангиз бу рибавий қарз муомаласи ҳисобланади. Сиздан «рибавий қарз» олган одамдан берган пулингизни талаб қилишга ҳақлисиз. Рибога қўл урганингиз учун гуноҳкор бўласиз.عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: لَعَنَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ آكِلَ الرِّبَا وَمُؤْكِلَهُ وَكَاتِبَهُ وَشَاهِدَيْهِ وَقَالَ: هُمْ سَوَاءٌ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рибохўрни, унинг едирувчисини, котибини ҳамда икки шоҳидини лаънатладилар ва «Улар баробардирлар», дедилар».
Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 18:15 | Савол-жавоблар | 150 | Молия ва тижорат