Фарзанднинг гуноҳи учун ота-онага қандай ҳукм бўлади?
Ассалому алайкум! Бундай савол бераётганим учун узр сўреман агар фарзанд ота-онасига билдирмай ёмон йўлда юрса, ичса, чекса ёки зино қилса, охиратда нафақат ўзига балки ота-онасига ҳам қандай ҳукм бўлиши мумкин? Шу ҳақида маълумот берсангиз илтимос.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Албатта ота-она фарзандларига Аллоҳни тайиндиган, шариатга амал қиладиган, салоҳиятли қилиб таълим-тарбия беришга масъулдирлар. Ҳадиси шарифда шундай дейилган:عَنِ ابْنِ عُمَرَ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ قَالَ: أَلَا كُلُّكُمْ رَاعٍ، وَكُلُّكُمْ مَسْئُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ، فَالْأَمِيرُ الَّذِي عَلَى النَّاسِ رَاعٍ، وَهُوَ مَسْئُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ، وَالرَّجُلُ رَاعٍ عَلَى أَهْلِ بَيْتِهِ، وَهُوَ مَسْئُولٌ عَنْهُمْ، وَالْمَرْأَةُ رَاعِيَةٌ عَلَى بَيْتِ بَعْلِهَا وَوَلَدِهِ، وَهِيَ مَسْئُولَةٌ عَنْهُمْ، وَالْعَبْدُ رَاعٍ عَلَى مَالِ سَيِّدِهِ وَهُوَ مَسْئُولٌ عَنْهُ، أَلَا فَكُلُّكُمْ رَاعٍ، وَكُلُّكُمْ مَسْئُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Огоҳ бўлинг, ҳар бирингиз мутасаддисиз ва ҳар бирингиз ўз раъийяти учун масъулдир. Одамлар устидаги амир мутасаддидир ва у ўз раъийяти учун масъулдир. Эркак киши уйи аҳлига мутасаддидир ва у улар учун масъулдир. Аёл эрининг уйи ва фарзандига мутасаддидир ва у улар учун масъулдир. Қул хожасининг молига мутасаддидир ва унинг учун масъулдир. Огоҳ бўлинг, ҳар бирингиз мутасаддисиз ва ҳар бирингиз раъийяти учун масъулдир». («Саҳиҳи Муслим» китобидан)
Агар ота-она шу масъулиятли ишни амалга оширишда камчиликка йўл қўйишлари ёки фарзандларининг таълим-тарбиясига бепарво бўлганлари туфайли фарзандлари маъсиятларга қўл урадиган бўлса, ота-оналари албатта бу ҳақида Аллоҳнинг ҳузурида сўраладилар ва гуноҳкор бўладилар. Ота-она ихлос билан бу ишга ёндошса, лекин бошқа сабаблар билан фарзандлар гуноҳ ишларга қўл урса, ота-она бундан бехабар бўлсалар охиратда бунга жавоб бермайди. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 22:22 | Савол-жавоблар | 172 | Турли саволлар