Шариат ҳукмини инкор қилмайди лeкин бажармайди
Ассалому алайкум! Устозлар, афсуски хозир мусулмонлар ичида ичадиган зино қиладиган одамлар кўп. Улар калимаи шаҳодатни билишади, охиратда бўладиган савол-жавоблардан хабари бор. Намозни инкор қилмайди, лeкин ўқимайди ҳам. Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсаларни билади, лeкин ўзини тийишмайди. Ўзини мусулмон ҳисоблайдилар. Улар қандай кимсалар?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Улар мусулмон бўлсаларда, маъсиятда бўлган фосиқ мусулмондирлар. Шу ерда эътибор бериш керак бўлган бир нуқта бор. Жаннатга кириш бошқа, бирданига дўзахга тушмасдан, азобланмасдан биринчилардан бўлиб жаннатга кириш бошқа нарса. Мўмин қалбида заррача иймони бўлса кунлар келиб бир кун жаннатга кириши аниқ. Аммо гуноҳга булғанса, намозларни тарк қилса, ҳаромларга қўл урса Аллоҳ таоло ундайларни дўзахга туширишини айтган. “Нима бўлса ҳам мўмин бўлсак бир кун жаннатга кирар эканмизку” деган нарса шайтоннинг алдовидир. Чунки ҳадисда бир вақт намозни тарк қилган бир ҳуқуб дўзахда бўлади – дейилган. Ҳуқубни тафсир қилганлар 80.000 йил деганлар. Оятда қиёматнинг бир куни бу дунёнинг 1000 куни каби эканлиги айтилган. Охиратни чеки бўлмагани учун қайта ўлим ва қайта қиёмат қоим бўлмагани учун бунга ажабланишнинг ҳожати йўқ. Ҳадисда дўзах аҳлининг энг енгил азоб тортувчиси Абу Толиб эканлиги ва унга дўзахда оловдан ковуш кийдирилиши ва унинг таъсирида мияси қайнаб туриши айтилган. Ҳадисларда ҳам солиҳ бўлса биринчилардан бўлиб кириши, ўғри, фосиқ ва зинокор бўлса ва иймони саломат қолса қачонлардир бир кун азоблардан кейин жаннатга кириши ирода қилинган. “Кимнинг охирги сўзи Лаа илааҳа иллаллоҳ” деган ҳидиснинг шарҳида ҳам солиҳ бўлса биринчилардан бўлиб, фосиқ-фожир бўлса иймон билан кетгани учун дўзахдаги азобдан кейин жаннатга кириши айтилган. Гуноҳкор, бировларнинг ҳаққини еган кишилар гарчи шаҳид бўлган тақдирда ҳам жаннатга киролмай туриши ҳам айтилган. Валлоҳу аълам!
29 Апрел 2022, 04:31 | Савол-жавоблар | 166 | Долзарб саволлар