Ғуслдан кейин намоз ўқиш

Ассалому алайкум! Жунубликдан кейин ғусл қилиб номоз ўқиса бўладими, ёки ғуслдан сўнг тахорат қилиш керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ғусл қилиш билан инсон покланиб намоз ўқиши жоиз, таҳорат қилиш шарт эмас. Ғуслдан олдин таҳорат қилиш суннат. Ғусл жараёнида таҳорат кетадиган амаллардан бирортаси бўлса ғусл адо бўлади аммо у ғусл билан намоз ўқиб бўлмайди. Бу ҳолатда намоз учун алоҳида таҳорат олиш керак бўлади. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 22:33 | Савол-жавоблар | 270 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar