Интернет одоби

Ассалому алайкум! Телеграмм ва бошқа интернет тармоқларида ҳар хил уятсиз расм ва видеолар тарқатиш ҳукми тўғрисида батафсил маълумот берсангиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Нур” сураси 19-оятида марҳамат қилади : إِنَّ الَّذِينَ يُحِبُّونَ أَن تَشِيعَ الْفَاحِشَةُ فِي الَّذِينَ آمَنُوا لَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ فِي الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ وَاللَّهُ يَعْلَمُ وَأَنتُمْ لَا تَعْلَمُونَ۝ Албатта, иймон келтирганлар ичида фаҳш тарқалишини яхши кўрадиганларга бу дунёю охиратда аламли азоб бордир. Аллоҳ биладир, сиз эса билмассиз. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Ким ёмонликдан бирор бир ишни йўлга қўйса, қиёматгача ўша одамга, ўша ишни қилганларнинг гуноҳи мислича ёзилиб туради. قَالَ النَّبِيُّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: «لَا تُقْتَلُ نَفْسٌ ظُلْمًا إِلَّا كَانَ عَلَى ابْنِ آدَمَ الْأَوَّلِ كِفْلٌ مِنْ دَمِهَا». وَذَلِكَ لِأَنَّهُ أَوَّلُ مَنْ سَنَّ الْقَتْلَ Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Бирон жон зулм ила ўлдирилса, унинг қонидан Одамнинг биринчи боласига албатта улуш бор*», чунки қатлни биринчи бўлиб у жорий қилган». * «Одамнинг биринчи боласи» дейилганда Одам алайҳиссаломнинг тўнғич ўғли назарда тутилади. У ўз инисини ҳасад қилиб ўлдирган. Манбаларда унинг исми Қобил, укасининг  исми Ҳобил бўлгани айтилади. У бу ишни, яъни қотилликни инсоният тарихида биринчи бўлиб бошлаб берган. Шунинг учун мазкур ишни қилган ҳар бир кишига Қобил шерик саналади ва гуноҳига шерик бўлади, бирга азобланади. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 12:29 | Савол-жавоблар | 155 | Медия
|
Boshqa savol-javoblar