Қадар ва инсон амали тўғрисида

Ассалому алайкум! Мухтарам устозлар Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳу ўз ўғлига насиҳат қилиб "Сен ўзинга етган нарса сени четлаб ўтмаслигини, ўзингни четлаб ўтган нарса эса сенга етиши мумкин эмаслигини билмагунингча иймон ҳақиқати таъмини топа олмассан" деганларини ўқидим. Шу билан бирга жуда кўп мавъизаларда "Сизга ёзилган нарса сиздан ўзгага бормас ва сизга ёзилмаган нарса эса сизга келмас" мазмунидаги гапларни эшитамиз. Яна бошқа ўринларда "Харакат қилмасдан Аллоҳ беради деган одам ақли пасдир, дангасадир" деган гапларни эшитамиз, сабабларни ушлашга буюрилганлигимиз ҳақида маслаҳатлар оламиз. Мен юқоридаги 2 хил тушунчани васатий йўлини ушлашликда, тушунишликда қийналяпман. Олдимдан бир иш чиқса, гоҳида Аллоҳ ёзган бўлса шу менга етиб келади деб харакатдан чекиниб, дангасалик қиляпманми? Илтимос устозлар "Аллоҳ ёзгани бўлади" ва "Сабабларни ушлаб, ҳаракат қилишим керак" деган тушунчаларни ўртасини ушлашлигимда ўз маслаҳатларингизни аямасангизлар, бироз кенгроқ тушунча берсангизлар. Аллоҳ барчамиздан рози бўлсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз "Аллоҳ ёзгани бўлади" ва "Сабабларни ушлаб, ҳаракат қилишим керак" деган икки сўзни жамланг. Яъни “Сабабларни ушлаб, ҳаракат қилишим керак, лекин нима қилсам ҳам Аллоҳ ёзгани бўлади” деб эътиқод қилинг. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 23:06 | Савол-жавоблар | 147 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar