Бир нечта саволларим
Ассалому алайкум! 1. Мен намоз ўқишни бошладим аммо ўзим ИИО сафади ишлиман шу сабабли хозирда фақат бомдод намозини хамда ишдан келганимдан кейин хуфтон намозини (гарчи хуфтон намозини вақти ўтиб кетса хам) ўқимоқдаман. Шу сабабли орада ўқимаётган пешин, аср ва шом намозларини қай тартибда ўқиман. 2. Намозни янги бошлаганим учун хозирда Фотиха сурасидан кейин фақат "Ихлос" , "Кавсар", "Фалақ" ва "Нос" сураларини биламан қолганларини ёдлашга харакат қилмоқдаман. Ушбу зам сураларни қайта қайта ўқисам нотўғри бўлмайдими. 3. Намоз ўқишни бошлаганимдан сўнг тағин ушбу холат бўлганлиги учун намозни ўқишни бошлабди деган хаёлга борманглар. Хозирда аёлим билан уришиб қолганман ва биз сал кам 5 ойдан буён яшамаяпмиз. Мен унга жахл устида талоқ қуйиш мақсадида эмас агар мани топиш тутишим ёқмаса мани топаётган даромадим камлик қивотган бўлса ўзингга бойроқ эр топиб олгин деб айтганман шу гапимдан кейин аразлаб кетиб хозирда бирга яшамаяпмиз уйидан нарсаларини хам олиб кетган. Хозирда ярашишга харакат қилмоқдамиз. Бу ўринда хотиним билан никоҳим бузилганми? талоқ тушганми? у мени алиментга судга хам берган. Фарзандларимни моддий жиҳатдан таъминламоқдаман
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Фарзларини ўзини бўлса ҳам вақтида ўқишга ҳаракат қилинг. Мабодо қазо бўлса, имкон бўлганида тез қазосини ўқиб оласиз. Хуфтон намозининг вақти азон айтгандан бомдод намозининг вақти киргунча.2). Нотўғри бўлмайди.3). Талоқ ниятида айтмаган бўлсангиз талоқ тушмайди. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 23:06 | Савол-жавоблар | 159 | Турли саволлар