Намоз, никоҳ

Ассалому алайкум! 1) Таҳорат олиб бўлиб намоз(фарз) ўқигандан кейин бошга масх тортмагани аниқ эсига тушиб қолса намозни қайтадан ўқийдими? 2) Кифоя китобида мутлоқ калом ёки 2 ҳарф миқдорида гапирса намоз бузилади дейилган. Намозда баъзида бир сура ёки оятни бошидаги 1-2 сўзларни ўқиб қўйса лекин аслида бошқа сурани ўқимоқчилиги эсига тушиб ўша сурани бошидан ўқиб кетса намози бузиладими? Орадаги бошқа оятни 1-2 лафзлари гапиришга кирадими? 3) Никоҳдаги ийжоб ва қабул жараёнида қизни ўрнига онаси ёки бувиси умуман валуйлари жавоб берса никоҳ боғланадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1)Ҳа2). Йўқ кирмайди, бошлаган сурасини давом эттирган яхши.3). Эркак валийси унинг номидан розилигини билиб жавоб берса никоҳ боғланади. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 23:28 | Савол-жавоблар | 168 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar