Маҳрга уй сўрамоқда

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, сизларга мен учун муҳим бўлган масала юзасидан мурожаат қилишга мажбур бўлдим. Турмуш ўртоғим билан 16 йил бирга яшадик. Ҳозирда турмушимиз, айрим сабабларга кўра (лекин хиёнат қилгани йўқ), яшаб бўлмайдиган даражага келди. 16 йил аввал белгиланган маҳр пули аниқ эсимда йўқ. Турмуш ўртоғим ҳозир мендан маҳрга уй талаб қиляпти. Ҳозир, уй олиб беришга қодир эмасман. Ундай шароитим йўқ. Сизлардан илтимос, маҳр бўйнимдан соқит бўлиши учун қандай йўл тутсам бўлади? Менга тўғри йўл кўрсатинглар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Никоҳ вақтида ёки никоҳдан кейин маҳринга уй олиб бераман, деган бўлсангиз олиб беришингиз шарт. Ўша вақтларда ундай гап бўлмаган бўлса, сиз билан тенгқурлар аёлларининг маҳрига нима берган бўлишса, ўшани беришингиз вожиб. Масалан, ўша вақтда тилло узук ёки бир қатор тақинчоқлар олиб берилгандир. Чунки шариатимизда бу каби ҳолатда маҳри мисл вожиб бўлади, дейилган. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 01:44 | Савол-жавоблар | 155 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar