Жойномозни ишлатсам бўладими

Ассалому алейкум! Мушугим ховлига чиқолмай жойномозимнинг устига ахлатини ташлабди. Жойномозимнинг фақат кир жойини яхшилаб тозаладим. Уни ишлатиш учун яна ювайми ёки ишлатмаганим мақулми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Яхшилаб ўша жойни ювиб, сув томмайдиган даражада сиқасиз. Кейин шу ишни яна икки марта такрорлайсиз. Жами уч марта бўлади. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 23:49 | Савол-жавоблар | 149 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar