Оилавий муносабатлар

Ассалому алайкум! Менинг турмуш ўртоғим ва қайнсинглимнинг оталари ва оналари бошқа-бошқа, яъни қайнотам қайнонамнинг(турмуш ўртоғимнинг раҳматли оналари) вафотларидан сўнг бир қизи (қайнсинглим) бор аёлга(айни дамда қайнонам) уйланганлар. Саволим шуки, қайнсинглим бизникида узоқ муддат яшаши тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қайнисинглингиз агар турмуш ўртоғингизга эмикдошлиги ҳам бўлмаса номаҳрам ҳисобланади ва ҳижобланиб юриши керак бўлади. Бизникида деганда қайнота-қайнонангизнинг уйини назарда тутган бўлсангиз, ўзининг уйи. Агар турмуш ўртоғингиз билан сиз яшайдиган уйни назарда тутяпган бўлсангиз, сизларнинг ихтиёрингиз. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 00:33 | Савол-жавоблар | 160 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar