Судхўр бўлиб қолмадикми
Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим 2 йил аввал ўртоқлари билан шерикчилик асосида иш қилмоқчи бўлиб пул берганлар. Яни пулни турмуш ўртоғим бериб ўртоқлари ўша пулни савдода айлантириб чиқган фойдани тенг иккига бўлиб иш қилмоқчи бўлишган. Аммо биза яқинда бизни алдаб ҳўжайиним берган пулларини ҳеч қандай савдога қўймасдан ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборганини билиб қолдик. 2 йилдан бери савдони фойдаси деб бизга пул бериб келмоқда. Энди хўжайиним судхорлик қилган бўлиб қолмадиларми? Агар судхўрлик ҳисобланса, олган пулларини ҳукми қандай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Агар савдога деб ўзига ишлатиб юборган бўлса, берилган пул хўжайинингиз ўртоғини зиммасида қарз бўлади. Хўжайнингиз ўша қарзининг ўзини қайтариб олиши керак бўлади. Шунча вақт олган пулларини ҳисоблаб, агар берганидан ортиқча олган бўлса, ортиғини қайтариб берсин. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 01:17 | Савол-жавоблар | 148 | Долзарб саволлар