Оёқларни чалиштириш
Ассалому алайкум! Бу мавзуда савол бeрилганми ёқми қидириш хизматидан топа олмадим. Оёқ-қолларни бир-бирига чалиштириб ўтиришга шариатимиз қандай қарайди? Баъзи инсонлар «шайтон» болалайди дeйди. Шу галпар асослими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! عَنِ ابْنِ شِهَابٍ، عَنْ عَبَّادِ بْنِ تَمِيمٍ، عَنْ عَمِّهِ: أَنَّهُ رَأَى رَسُولَ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم مُسْتَلْقِيًا فِي الْمَسْجِدِ، وَاضِعًا إِحْدَى رِجْلَيْهِ عَلَى الْأُخْرَى. وَعَنِ ابْنِ شِهَابٍ، عَنْ سَعِيدِ بْنِ الْمُسَيَّبِ قَالَ: كَانَ عُمَرُ وَعُثْمَانُ يَفْعَلَانِ ذَلِكَ. Ибн Шиҳобдан ривоят қилинади: «Аббод ибн Тамим амакисидан ривоят қилишича, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидда бир оёқларини иккинчиси устига қўйиб, чалқанча ётганларини кўрган». Ибн Шиҳоб Саъид ибн Мусайябнинг «Умар ва Усмон ҳам шундай қилар эдилар», деганини ҳам ривоят қилган. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Бошқа ҳадисларда ётган киши бир оёғини бошқасининг устига чиқариб олишдан қайтарилган. Уламолар ўша ҳадиснинг шарҳида : “Ётган одам чалқанча ётиб, тиззасини букиб, иккинчи оёғини чиқариб олишдан қайтарилган. Чунки у вақтларда шалвар ўрнига ҳамоммда ишлатиладиган лунги каби либос кийилган. Ундай шаклда ётишда аврат очилиб қолади. Ўтирган ҳолатда бир оёқни иккинчиси устига чиқариб ўтиришда кароҳият йўқ” деганлар. Валлоҳу аълам!
30 Апрел 2022, 08:03 | Савол-жавоблар | 192 | Долзарб саволлар