Динсизлик ва талоқ
Ассалому алайкум! Мен турмушга чиққандим. Лекин куёв билан ўртамизда жинсий алоқа бўлмади, куёв билан бир ҳафта бир уйда яшаганимиздан сўнг у узоққа кетиб қолди. Ажрашаман деб. Кейинчалик уни динсиз эканини билдим. Энди саволим қуйидагича: 1). У динсиз бўлса ҳам, ўртамизда жинсий алоқа бўлмаган бўлса ҳам шарий никоҳимиз ўтганми? 2). Уч ойдан бери бирга яшамаймиз, бизга талоқ тушганми? 3) Талоқ олиб, идда сақлашим керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Аввало “динсиз” деганингизда нимани назарда тутганингизга боғлиқ. Агар никоҳдан олдин динсиз бўлган бўлса, никоҳ боғланмайди. Агар никоҳдан кейин диндан қайтган бўлса, сизнинг иддангиз чиққунча тавба қилиб исломга қайтса, никоҳларингиз қолади. Шунинг учун ҳолатни аниқлаш керак бўлади.2). Биринчи ҳолатни аниқланганда бу саволга ҳам жавоб бўлади. Бирга яшамасликнинг ўзи билан талоқ тушмайди.3). Бу саволга ҳам биринчи ҳолатдан келиб чиқиб жавоб берилади. Бу каби масалаларни жонли мажлисда, икки томон ва гувоҳлар ҳузурида кўриш керак. Сизлар ўзингизга яқин жойдаги бирор аҳли илмга учраб маслаҳат қилинглар. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 02:11 | Савол-жавоблар | 159 | Оила ва турмуш