Шифокор пул сўраса бўладими?

Ассалому алайкум! Мен шифокорман. Давлат ишида ишлайман. Давлатдан ойлик маош оламан. Шундай экан мен касаллардан пул сўрашим ва нарх қўйишим ҳаром. Буни биламан. Лекин мен ишлайдиган жойда аппаратура йўқ. Шу учун ўзим шахсий ҳисобимдан аппаратура сотиб олиб, кейин уни ишлатсам ва касалларга маълум бир нарх қўйсам бўладими? Аниқроғи тиббий хизмат бепул, лекин аппарат учун пул. Бунга шариат нима дейди?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз ўша шифохонада иш вақтида хос ишчи ҳисобланасиз. Яъни, иш вақти пайтида фақатгина шифохона учун ишлашингиз лозим. Ўзингиз учун ишлашингиз жоиз эмас. Юқорида сиз айтиб ўтган фаолиятни бажариш учун раҳбариятдан рухсат олишингиз шарт ёки ишдан ташқари вақт ва жойда бажаринг. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 02:11 | Савол-жавоблар | 171 | Табобат
|
Boshqa savol-javoblar