Харом луқмадан қутулиш

Ассаламу алайкум Болани ёшлигида уни боқувчилар харом луқмалар билан боқишган бўлса бу луқмалар унга салбий тасир қиладими (Тафсилотини келтиришни истамадим) мени ҳам то туғилишимдан 16 17ёшимгача харом аралаш луқма билан боқишган экан. Мана 2 3йилдан ибодатга кирганман. Қалбни, нафсни поклаш, тазкия борасида кўп ўқияпман, эшитяпман аммо барибир бўлмаяпти.бунга шу аввалги еган харом луқмалар сабабмикан деб ўйлаб қолдим. У луқмалар зарарларидан қандай қутулсам бўлади
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сизга едирилган ҳалолмас луқмалар учун сиз масъул эмассиз. Кўпроқ рўза тутинг. Яхши амалларда бардавом бўлинг. Аллоҳга тақво қилинг. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 02:22 | Савол-жавоблар | 149 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar