Вафот этган одамнинг хабарини эшитса

Ассалому алайкум! Нега одамлар вафот этган одамни хабарини эшитса ё товба ёки астағфируллоҳ дейишади шундай дейиш жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўлимнинг хабарини эшитганда «истиржоъ» - «Иннаа лиллааҳи ва инна илайҳи рожиъуун» дейиш керак. Одамларнинг бу айган гапларини эса, ўлим ҳақида эшитганларида ўзларининг гуноҳларига тавба ва истиғфор учун деб яхши гумон қиламиз. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 02:55 | Савол-жавоблар | 157 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar