Мужохид нима

Ассалому алайкум! Мужоххид сўзининг маъноси нима?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Жидду-жаҳд, қаттиқ ҳаракат қилувчи. Жиҳод сўзи диний маънода «Аллоҳ хоҳишини бажаришда бор кучини сарфлаш, ҳаракат қилиш» маъносини билдиради. Бундан келиб чиқиб «мужоҳид» дегани – Аллоҳнинг ҳукмларини амалга оширишда бор имкониятдан фойдаланиб кучини сарфлайдиган кишига айтилади. Қўл жиҳоди - қонунбузарликни тўхтатишга қаратилган ҳаракат, қалб жиҳоди - ўз нафси билан курашиш, тил жиҳоди - амри маъруф наҳйи мункар, яхшиликка чақириш ёмонликдан қайтариш, сўз ёки қалам жиҳоди  диний тарғибот ва маърифат тарқатиш ҳаракати, динни турли ҳужумлардан сақлаш ва ҳакозо бу маънода  жиҳод - мусулмоннинг барчага мумкин бўлган ва аҳдларга вафо қилган, ўзи яшаб турган мамлакатни қонунларига риоя қилган ҳолда бажариши лозим бўлган шахсий иши ва диний мажбурияти (фарз)дир. Валлоҳу аълам!

27 Июл 2022, 10:16 | Савол-жавоблар | 194 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar