Вакцина учун берилган имтиёз

Ассалому алайкум! Мен вакцина бир доза олганман, лекин қандай қилиб билмадим мени учала дозасини ҳам олган деб электрон сертификат берилибди. Мен буни бугун деканатимиздан эшитдим. Маълумки вакцина сертификатига эга талабаларга контракт пулига 10% чегирма берилади. Шундай қилиб мен 10% лик чегирмага эга бўлиб қолдим. Деканатга айтсам майли бундам буёғи олиб қўявер вакцина дедилар. Мени олиш ниятим йўқ. Шундай экан мен шу чегирмадан фойдаланишим жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Олсангиз бу имтиёз сизга жоиз бўлади. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 02:55 | Савол-жавоблар | 131 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar