Шу дуо сахихми?

Ассалому алайкум! Аллах амалларингизни хайрини берсин. Саволим ушбу дуо хакида маълумот берсангиз. Шундай сахих хадис борми? Кирилл алифбосида ёза олмаганим учун узр. БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ ҚУРЪОНИ КАРИМ ТИЛОВАТИДАН АВВАЛ ЎҚИЛАДИГАН ДУО: «Аллоҳумма бил ҳаққи анзалтаҳу ва бил ҳаққи назала.Аллоҳумма аззим роғбати фийҳи важъалҳу нурон ли басорий ва шифа ан ли содрий.Аллоҳумма заййин биҳи лисаний ва жаммил биҳи важҳий ва қовви биҳи жасадий варзуқний тилаватаҳу ала тоъатика анаа ал лайли ва атрофан наҳари,ваҳшурний маъан набиййи Муҳаммадин соллаллоҳу алайҳи ва саллама ва алиҳил аҳяри, навайту қироатал Қуръани, ли ризоир Роҳмани ва танвирил қубури аҳлил иймани ва руҳи шамси саййидил анбияи ва қомарил мурсалийна саййидина Муҳаммадин ъалайҳи солаватур Роҳмани ва тордиш шайтони васиқотиз зунуби ва қобулит тавбати ва рофиъид дарожати ван нажати минан нари ва бақоил иймани ва лиқоир роҳмани би роҳматика я арҳамар роҳимийн.Вал ҳамду лиллаҳи роббил ъаламийн». «Аллоҳим Қуръонни ҳақиқат ила нозил қилдинг.Қуръонга бўлган қизиқишимни улуғ қил.Уни кўзимга нур қил.Тилимни Қуръон билан безагин, юзимни у билан гўзал қил, жисмимга Қуръон билан қувват бер.Кеча-ю кундуз унинг тиловати билан машғул қил.Охиратда Пайғамбаримиз, унинг оилалари, асҳоблари билан баробар қил.Раҳмоннинг ризоси,иймон аҳли қабрини мунаввар қилиш,Саййидил анбиё-Пайғамбаримизнинг руҳи покларига баҳшида этиш учун Қуръон тиловат қилишни ният этдим.Аллоҳ у зотга саловот юборгин, шайтонни узоқ қилгин, гуноҳларини афв этгин, тавбаларини қабул қилгин, олий даражани насиб этгин, дўзахдан нажот бергин, иймонни мустаҳкам қилгин, Парвардигорига рўбарў қилгин.Эй меҳрибонларнинг меҳрибони.Ҳамд Аллоҳга хосдир». Бу дуо ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай айтадилар:«Ҳар ким Қуръони Каримни ўқишни ҳоҳлаган вақт ушбу дуони ўқиса,Аллоҳ Таъоло ўқиган Қуръони Каримининг ҳар бир ҳарфига эллик минг савоб беради».
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Саҳиҳ эмас. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 00:46 | Савол-жавоблар | 155 | Дуолар
|
Boshqa savol-javoblar