Касал юбориш орқали фоиз олиш

Ассалому алейкум! Хусусий клиникаларда мижоз жалб қилиш усули бор, бошқа давлат шифохонасида ишлайдиган врачлар айнан бир Хусусий клиникага касал юборади, шу ерда анализ топширасан, шу ерда Рентген қилдирасан, ёки шу ерда оператсия қилдирасан деб айнан бир клиникани адреси, номи билан юборишади. Хусусий клиника касал юборган врачга 20-30% касал берган пулдан беради.мен яшайдиган вилоятда деярли Барча Хусусий клиникалар фоиз қайтариш орқали мижоз жалб қилишади.Кўпчилик врачлар билан гаплашганимда буни ёмон томони йўқ, қўшимча даромад дейишади. Мен эшитишим бўйича "откат"ни ҳар қандай кўриниши ҳаром дейилган. Шу клиникалар ва врачлар қилаётган иш ҳаром бўладими? шу ҳақида батафсилроқ маълумот берсангиз. Айнан шу иш орқали топилган пулнинг ҳукми ҳақида ҳам батафсилроқ маълумот берсангиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бемор одамга тўғри ташхис қўйиш ва тўғри даволаш табибнинг бурчи. Бу ишларни қила олмаса бу сохада ишлаши жоиз эмас. Энди қўлидан келади аммо беморни арзон йўл туриб қиммат тарафга далолат қилиб, бемор шу сабаб ортиқча сарфлаган маблағининг ҳаммасига шу далолат қилган “врач” жавобини беради, аҳамият беринг врач откат қилиб олган маблағига эмас балки бемор ортиқча ишлатган ҳамма маблағга жавобгар. Сабаби шу врачнинг ёлғони сабаб ҳаражат кўпайди, бу молиявий тарафи. Яна бир тарафи агар далолат қилган жой нотўғри ташхис қўйса ёки даволаса бу ишнинг гуноҳига ҳам шерик бўлади. Охиратда аламли азоб кутади. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 03:28 | Савол-жавоблар | 137 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar