Дам солдириш учун

Ассалому алайкум! Минг бор узр бу савол билан кўп бора мурожаат қилишган экан. Лекин ўзимга тегишлисини топа олмадим. Менга бир Аллоҳни таниган иймонли танишимиз ўзингизга дам солдиринг бу азалдан бор нарса дедилар. Ўзимга сураларни ўқиб дам сола оламан илгари бу ишни қилмаган бўлсам ҳам. Саволим шуки агар бошқа иймонли эътиқодли инсонга дам солдирмоқчи бўлсам кимга борсам бўлади? Масжид имомлари аёлларга дам солишлари мумкинми? Тўғриси улардан бошқа инсон ҳаёлимга келмади. Жавоб учун раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ўзингиз билган сураларингизни ўқиб ўзингиз дам солинг. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 03:42 | Савол-жавоблар | 186 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar