Қариндош уруғчилик алоқалари
Ассалому алайкум! Мен айрим сабабларга кўра озмунча одамларни ичида ўзимни ноқулай сезяпман, озгина ўзимда кичик мумаммо.пайдо бўлиб қолди иложи борича вақтинча ўзимдаги тушкун ҳолат учун кўпчиликка қўшилолмаяпман, биз ҳар ой қариндошларимиз билан бир дастурхонда ўтириб йиғиламиз, мен эса шу кунларда боришни хохламаяпман ва бормадим ҳам, чунки йўқ деганда битта менга ёқмайдиган менга тегишли гап эшитаман, мени хозирги ҳолатим қариндошчилик алоқаларини узганликка кириб қолмайдими? Вахоланки улар билан муросам, салом-алигим яхши
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Алоқа қилишга ҳаракат қилинг. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: لَيْسَ الْوَاصِلُ بِالْمُكَافِئِ وَلَكِنْ الْوَاصِلُ الَّذِي إِذَا قَطَعَتْ رَحِمُهُ وَصَلَهَا. رواه الامام البخاري “Ҳақиқий силаи раҳм қилувчи киши қариндошлари тарафидан унга қилинган алоқага жавоб тариқасида (борди-келди) алоқа қилаётган одам эмас, балки улар тарафидан алоқа узилган пайтда уларга алоқани боғлаган одамдир”, деганлар (Имом Бухорий ривоят қилган).
Шунинг учун сизнинг ҳолатингизда баъзи гапларга эътибор қилмай, силаи раҳм – қариндошлик алоқаларини қилишингиз яхши бўлади. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 04:01 | Савол-жавоблар | 178 | Турли саволлар