Санаторяда бемор ҳолати
Ассалому алайкум! Қайта савол берган бўлсам узур сўрайман тўлиқ жавоб топа олмаганим учун сўрайман. Мен ногиронлигим туфайли тўлиқ таҳорат қила олмайман. Касалигим мушаклар кучсизлиги шу боис пас жойларда ўтириб тура олмайман маҳсус ҳадунокга осилиб юраман. Раквенада юз қўлимни юва оламан оёқга келганда бир жойга ўтириб ювай деб кўтаролмай қийналаман. Энгашиб ҳам юва олмайман, бошқа усуллар ўйлаб топиб юваман, лекин буни ҳавфли томони бор ҳушёрликни йўқотсам қаттиқ йиқилиб кетишим мумкин. Таямум олай десам ҳижолат бўламан, аҳир юзимни юва оламан. Бу ҳолатда оёғимни ҳам ювишим фарзми ёки узурли? Ёки ювишни бошқа енгилроқ усулини ўйлаб топайми? Таҳоратни олаётканмда ҳамомда узоқ қолиб кетканим учун кўп ҳолларда менга шикоятлар бўлади. Шу боис ҳам тўлиқ таҳорат олиш машақатли бўлиб қолади. Бировга таҳорат қилдириб қўйинг деб уларга оғирлигим тушишини истамайман ҳам уйда кўп ёлғиз қоламан, ҳамма ишга кетади 2). Шифоҳонада маҳсус гаршокда ўтириб туришда санитар ҳамширалар ёрдамлашади. У ерларда ўзимни эплай олмайман. Бу ҳолатда гуноҳ бўлмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Бирор одам ювиб қўйса ҳам бўлади. Ёки бирор идишчага тик турган ҳолда оёқларингиз устидан сув қуйсангиз ҳам бўлади. Оёқларингизни таҳоратда ювилиши керак бўлган жойларига томадиган даражада яхшилаб сув етиб борса бўлди. Таҳоратдаги юз-қўл ва бошга масҳ тортишни раквинада қилиб, артиниб олиб, ҳаммомдан чиқиб оёғингизни бирор тоғорога ювсангиз ҳам бўлади.
2). Авратларга қарамаган ҳолатда ёрдамлашса бўлади. Аллоҳ сизга шифои комил берсин. عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: يَوَدُّ أَهْلُ الْعَافِيَةِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ حِينَ يُعْطَى أَهْلُ الْبَلَاءِ الثَّوَابَ لَوْ أَنَّ جُلُودَهُمْ كَانَتْ قُرِضَتْ فِي الدُّنْيَا بِالْمَقَارِيضِ. رَوَى التِّرْمِذِيُّ هَذِهِ السَّبْعَةَ Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Қиёмат куни аҳли балоларга савоб берилган пайтда аҳли офиятлар дунёда терилари қайчи билан қийилган бўлишини орзу қиладилар», дедилар».
Ушбу ҳадисни Термизий ривоят қилган.
Шарҳ: Бу дунёда ўзига етган балоларни Аллоҳ таолонинг ҳукмидан деб билиб, уларга сабр қилган мўмин бандага бериладиган савобларга бу дунёда бало-офатлардан узоқда бўлиб ўтганлар ҳавас қилар эканлар. Шунинг учун Аллоҳ таолонинг иродаси ила етган балоларга сабр қилиб, Аллоҳ таолодан савоб умидида бўлиш лозим. Ушбу ҳадиси шарифда бу дунёда бало-офатларга учраган мўмин банда учун катта тасалли бор. Шу билан бирга, алоҳида таъкидлаш лозимки, мўмин банда савоби кўп бўлар экан, деб, ўзини ўзи балога уриши ёки ўзига ўзи бало етишини тилаши мутлақо мумкин эмас. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 04:01 | Савол-жавоблар | 162 | Таҳорат