Муомаласизлик
Ассалому алайкум! Ман олдин унча номозга эгилган одам эмас эдим, лекин жумаларни ўқирдим. Шу кунлада намозимни жойига қўйдим, лекин дўстларим мени озгина ажратиб қўйишди гап сўраса қизиқарлироқ жавоб бера олмайдиган, ҳазил қилолмайдиган, ҳаёл пасрасроқ, хатто улар билан гаплашаётганимда ичимда тезроқ гапни чўзмасдан тугатса эди деб тураман уятчанг ҳам бўлиб қолдим яна доим ичимда қурқув бўладиган бўп қоган нима қилсам бўлади ё шулар ўзи яхшими? 2). Мани анча куйниб бўш бўлиб қолган бировга ўзимча гапирмайман сўколмайман хам. Бундан одамлар фойдаланиб мазах қилишга уринишади, лекин билагимда кучим етарли. Аммо кўнглим бошқа ёмон гапиришга журатим етмайди. Эртага бирор жойда бошлиқ бўлсам нима қиламан деган савол кўп қийнайди?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ибодат қалбни юмшатиб одамни меҳрли қилиб қўяди. Аммо керакли жойда меёрда жасорат бўлиши керак, калака қилинишга сабаб бўлманг ва сабабсиз калака қилган одамларни чиройли танбеҳ бериб бу ишдан қайтаринг. Намозхон дегани ким нима деса сабр қилиб кетавериш дегани эмас. Мўмин одам эркак хоссатан ўзига кераклик сифатлар билан бўлиши лозим, устингиздаишланг. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 04:23 | Савол-жавоблар | 163 | Руҳий тарбия